15.04.2021 16:46
7679
Теглар
Чемпионлар орасидаги дебютант. ОКМК ОЧЛ рекордчиси, таркибига Жовинко сиғмаган «Ал Ҳилол»га қарши

14 апрель куни клублар ўртасидаги қитъанинг энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси «Ғарб» минтақасида гуруҳ босқич ўйинларига старт берилди. «В» гуруҳи 1-турида Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» Эроннинг «Трактор» жамоаси билан дуранг (3:3) қайд этган бўлса, бугун, 15 апрель оқшомида мамлакатимиз шарафини илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳимоя қиладиган ОКМК клуби турнирнинг финал босқичидаги дебютини ўтказади.

Чемпионлар йиғилган гуруҳдан жой олган дебютант

ОЧЛ саралаш плей-офф баҳсида Қатардан ғалаба билан қайтиб, ўз тарихида илк марта гуруҳ босқичига йўлланма олган Олмалиқ клуби жой олган «А» гуруҳининг «ўлим гуруҳи» дея таърифланаётгани бежизга эмас. Миржалол Қосимов жамоасидан ташқари биринчи гуруҳдан жой олган барча рақиблар ўз мамлакатининг биринчи рақамли клублари бўлиб турибди. 1-турдаги рақиб «Ал Ҳилол» нафақат Саудия Арабистонининг мутлақ байроқдори, балки Осиё Чемпионлар лигасида ҳам уч карра ғолиб бўлган қитъанинг энг кучли клубларидан бири саналади. Уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган «Шабоб Ал Аҳли» эса БААнинг амалдаги чемпиони саналса, «Истиқлол» қўшни Тожикистоннинг амалдаги ва кўп карра чемпиони ҳисобланади. Шу билан бирга Душанбе клуби ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичи дебютанти саналади.

«Кончилар» 15 кун ичида гуруҳда 6та учрашувни ўтказишига тўғри келади. «А» гуруҳи ўйинлари Саудия пойтахти Ар-Риёддаги икки стадион - «Қирол Фаҳд» ва «Шаҳзода Файсал ибн Фаҳд» ўйингоҳларида ўтказилади.

ОКМКнинг «А» гуруҳи ўйинлари ва ТВ-трансляция:

Миржалол Қосимов Саудияга қандай таркибни олиб борган?

Суперлига жорий мавсуми 5-туридан кейин 4 ўйинда майдонга тушиб, 7 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни эгаллаб турган Миржалол Қосимов Саудия Арабистонидаги гуруҳ босқич ўйинларига 23 футболчидан иборат таркибни олиб борган:

ОКМКнинг ОЧЛ учун таркиби:

Дарвозабонлар: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов, 35.Валижон Раҳимов.

Ҳимоячилар: 2.Акром Комилов, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 15.Аббос Отахонов, 19.Шероз Жалолов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 29.Владимир Козак, 77.Дилшод Аҳмадалиев.

Яримҳимоячилар: 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 23.Йован Жокич, 28.Шохруҳ Гадоев, 94.Элвин Фортес.

Ҳужумчилар: 9.Зафар Полвонов, 18.Александр Касьян, 21.Санжар Жумабоев.

ОКМК ОЧЛ рекордчисига қарши. Жовинкога жой топилмаган «Ал Ҳилол» ҳақида

ОКМКнинг Чемпионлар лигасидаги дебюти ушбу турнирнинг мутлақ рекодчиси – 19-марта ОЧЛ иштирокчиси, мусобақанинг энг кўп карра – 3 бор ғолиблигини қўлга киритган икки жамоадан бири «Ал Ҳилол» билан баҳсга тўғри келди.

Эҳтимол, бу рақибни турнирнинг энг кучли клуби десак ҳам муболаға бўлмас. Ҳар ҳолда Ар-Риёд шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи ушбу жамоа таркибнинг номдорлиги жиҳатдан ҳам энг кучлилардан бири. Таркибдаги рақобат шу даражадаки, «Ал Ҳилол» клуби Осиё Чемпионлар лигасида легионерларга ўрнатилган чеклов сабабли италиялик Себастьян Жовинко, колумбиялик Куэллар Густаво ва Греция фуқаролигига эга Курди Амирини «заявка»га кирита олмади. Бразилиялик бош мураббий Рожерио Микале легионерлар лимитини – франциялик форвард Бафетими Гомис, перулик Андре Каррильо, аргентиналик Лусиано Вьетто ва кореялик Жан Ҳён-Су тўлдирган. Таркибнинг асосини эса Саудия Арабистони миллий жамоаси аъзолари ташкил этишади.

«Ал Ҳилол»нинг ОЧЛ учун таркиби:

Дарвозабонлар: 1.Абдуллоҳ Ал-Муаюф, 31. Ҳабиб Ал-Ватан, 33. Абдуллоҳ Ал-Жадани, 60. Аҳмад Ал-Бубай

Ҳимоячилар: 2. Муҳаммад Ал-Бурайк, 5. Али Ал-Булайҳи, 20. Жан Хён-Су (Жанубий Корея), 22. Амир Курди, 23. М. Ал-Олаён, 32. Мутеб Ал-Муфарриж, 39. Наваф Ал-Мефриж, 66. Муҳаммад Ал-Ҳайбари, 70. Муҳаммад Жаҳфали

Яримҳимоячилар: 8.Абдуллоҳ Отайф, 19. Андре Карильо (Перу), 12. Ёсир Аш-Шаҳрони, 16. Носир Ад-Довсари, 26. Фаваз Ат-Тарис, 27. Ҳаттан Баҳабрий, 28. Муҳаммад Канно, 29. Салим Ад-Довсари, 44. Саад Ан-Носсир, 49. Абдуллоҳ Радиф, 55. Ҳамад Ал-Абдан

Ҳужумчилар: 11. Солиҳ Аш-Шеҳри, 14. Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан, 18. Бафетимби Гомис (Франция), 10. Лусиано Вьетто (Аргентина), 34. Турки Ал-Мутаири, 43. Мусаб Ал-Жувайр.

Ўйинни япониялик ҳакамлар бошқаради

Олмалиқликларнинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебют ўйинини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ўзбек футболи мухлислари учун таниш бўлган Рюжи Сато ўйинда бош ҳакамлик қилади.

ОЧЛ. «A» гуруҳи, 1-тур.

15 апрель (пайшанба)

«Ал Ҳилол» - ОКМК

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: UzReportTV

Стадион: «Шаҳзода Файсал бин Фаҳд»

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония).

 

Усмон Ибодов тайёрлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар