14.04.2021 15:06
6140
«Пахтакор» ОЧЛдаги юришини бошламоқда. Дежага ва Шожаий етакчилигидаги «тракторсозлар»га қарши баҳс ва гуруҳ ўйинлари ҳақида

 Бугун, 14 апрель куни клублар ўртасидаги қитъанинг энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси «Ғарб» минтақасида гуруҳ босқич ўйинларига старт берилади. «В» гуруҳи 1-турида Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» Эроннинг «Трактор» жамоасига қарши майдонга тушади.

 «Пахтакор» иштирокидаги гуруҳ ўйинлари тақвими

ОЧЛда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган «Пахтакор» «B» гуруҳида БААнинг «Шаржа», Эроннинг «Трактор» ва Ироқнинг «Эйр Форс» клублари билан гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боради.

 «B» квартетидаги барча ўйинлари Шаржадаги стадионда ўтказилади. «Пахтакор» иштирокидаги 4та ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланса, фақатгина майдон эгаси «Шаржа» билан баҳслар соат 23:00га белгиланган.

«В» гуруҳи ўйинлари ва ТВ-трансляция:

 «Пахтакор» БААга қандай таркибда йўл олган?

«Пахтакор» Суперлига доирасида «Навбаҳор» билан ўйинини ўтказгач, Бирлашган Араб Амирликларга жўнаб кетганди. Клуб бош мураббийи Питер Хюистра ОЧЛ баҳсларига 24 нафар футболчини рўйхатга киритган.

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исоқов

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Фаррух Сайфиев.

Яримҳимоячилар - Сардор Собирхўжаев, Аброр Исмоилов, Шароф Муҳиддинов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Драган Черан, Ҳумоюнмирзо Иминов, Диёр Холматов, Шерзод Темиров, Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийўқ, Пўлатхўжа Холдорхонов.

 Ашкон Дежага, Масъуд Шожаий... «Тракторсозлар» таркиби қандай кўриниш олган?

«Пахтакор»нинг бугунги рақиби «Трактор» Эрон чемпионати жорий мавсумида 19-турдан кейин 16 жамоа орасида 8-ўринда бормоқда. Расул Хатибий шогирдлари таркибида ўзбек футбол мухлислари учун яхши таниш бўлган Ашкон Дежага ва Масъуд Шожаий сингари ўйинчилар ҳам тўп суришмоқда. Табриз клуби ўтган мавсум Эрон кубогини қўлга киритиб, ОЧЛга йўлланма олишган.

«Трактор»нинг ОЧЛ учун таркиби:

Дарвозабонлар: 1. Муҳаммадризо Ахбари, 22. Меҳди Ҳақиқат, 23. Ҳабиб Фараббаси, 69. Ризо Сайфаҳмади.

Ҳимоячилар: 3. Муҳаммадризо Хонзода, 4. Ҳоди Муҳаммади, 14. Мейсам Темурий, 15. Абулфазл Раззоқпур, 34. Милад Фахриддиний, 44. Эрфан Саидий, 55. Паймон Кишоварзи, 77. Муҳаммад Муслимпур

Ярим ҳимоячилар: 6. Акбар Имани, 7. Масъуд Шожаий, 8. Ҳамид Буҳамдан, 10. Саман Наримонжаҳон, 18. Али Фатҳи, 21. Ашкон Дежага, 30. Саид Восейи, 38. Абулфазл Пуршеҳ, 48. Муҳаммад Хуррам, 67. Саид Кокаби

Ҳужумчилар: 9. Паймон Бобоий, 11. Маҳди Тикдари, 33. Муҳаммад Аббосзода, 70. Амин Асадий, 99. Муҳаммад Қодирий.

 «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги 103-ўйини ва Эрон клублари билан ўзаро баҳслар

Бугунги баҳс «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги 103-ўйини бўлади. Тошкент клуби ҳозирга қадар ОЧЛда 102 ўйинда 47 ғалаба, 19 дуранг ва 36  мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 143 тўп киритиб, ўз дарвозасидан 129 гол қўйиб юборган ва 160 очко тўплаган.

 Осиё клублар мусобақаларида эса «шерлар» жами 118 учрашувда, 54 ғалаба, 21 дуранг ҳамда 43 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 186 марта ишғол қилиниб, 163 гол ўтказилган.

 «Трактор»га қарши баҳс «Пахтакор»нинг Эрон клубларига қарши 22-ўйинига айланади. Тошкентликлар «Тракторсозлар» билан бунгача икки бор тўқнаш келган. 2016 йили ўтган беллашувларда жамоалар ўз майдонида зафар қучган. Табризда 2:0, Тошкентда 1:0 натижаси қайд этилган. Вакилларимиздан гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилган.

Эронликларга қарши беллашувларда «Пахтакор» ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 21 беллашувнинг 14тасида «Пахтакор» зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 5 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 19 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида «шерлар» устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобоҳан - 2:0, 0:1, Нафт - 2:1, 1:1, Саба - 2:1, 2:0, Сепахон - 2:1, 0:2, Тракторсози - 1:0, 0:2, Фулад - 2:0, 3:1, Истиқлол - 2:1, 2:4, 2:1, Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0, 0:2, Шаҳр Хўдро - 3:0, 1:0.

Анонс. 14 апрель (чоршанба)

ОЧЛ. «B» гуруҳи, 1-тур

«Пахтакор» - «Трактор» (Эрон)

Ўйин бошланиш вақти: 20:00

ТВ-трансляция: UzReport TV

Стадион: БАА, «Шаржа» стадиони.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар