14.04.2021 16:15
20082
Неймар яримфинал йўлланмасини Киммихнинг олдида нишонлаганини изоҳлади

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Бавария» билан ўйиндан (0:1) кейин рақиб футболчиси Киммих олдидаги хурсандчилигини изоҳлади.

«Ўша вазиятда Киммихни ғазабини қўзғаш ниятим йўқ эди. Шунчаки яримфинал йўлланмасини қўлга киритганимизни нишонламоқчи бўлганимда ёнимда Лео Паредес турганди. Биргаликда нишонладик. Ўйиндан олдин жамоаси «ПСЖ»дан кучли экани ва яримфиналга улар чиқишини айтган Киммихнинг айнан ўша жойда пайдо бўлиб қолгани шунчаки тасодиф», - дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» биринчи ўйинда сафарда «Бавария»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтгач, Йозуа Киммих Париждаги ўйин олдидан «Бавария»нинг рақибидан кучли экани ва кейинги босқичга йўл олишига ишонч билдирган эди. Немис клуби минимал ҳисобда ғалаба қозонган бўлса-да, биринчи ўйиндаги мағлубият туфайли турнирни тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар