14.04.2021 11:46
4151
Теглар
Неймар: «ПСЖ» билан шартномани узайтириш муаммо эмас»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га (0:1, 3:2) қарши ўйиндан кейин жамоаси билан шартномани узайтириш муаммо эмаслигини айтди. 

«Энди «ПСЖ» билан шартномани узайтириш муаммо эмас. Шубҳасиз, Парижда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Аввалгидан анча хурсандман», — дея Неймарнинг сўзларини келтиради ESPN Brazil. 

Бразилиялик футболчи «ПСЖ»га 2017 йили 222 млн евро эвазига «Барселона»дан ўтган. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар