14.04.2021 09:58
1072
Неймар: «Бахтлиман. «ПСЖ» ҳар доим яримфиналга чиқиши керак»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га (0:1, 3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мағлубиятга қарамай, бахтлиман. Ажойиб жамоага қарши ўйнадик. Биз ҳам зўр жамоамиз ва буни бугун намойиш этдик. Чемпионлар Лигаси ғолибини чиқариб юбордик. 

Мақсадимизга эришдик — яримфиналга чиқдик. Янада кўпроқ ишлашимиз ва яхшиланишимиз керак. 

Фойдала олмаган вазиятларим? Бундан ташвишланмайман. Яримфиналга чиққанимиздан хурсандман. «ПСЖ» — ажойиб жамоа. Энди ҳар доим яримфиналга чиқишга интилишимиз керак», — дея Неймарнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар