13.04.2021 12:33
14945
Сон «МЮ»га қарши баҳсдан кейин ирқий ҳақоратларга учради

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин АПЛнинг 31-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:3) қарши ўйиндан кейин ирқий камситишларга учради. 

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг биринчи бўлимида «МЮ» ҳужумчиси Эдинсон Каванининг голи кореялик футболчига ишлатилган қўполлик туфайли бекор қилинганди. Ҳужум вақтида манкунианликлар яримҳимоячиси Скотт Мактоминей Сонни юзига уриб юборганди. 

«Яна бир даҳшатли ирқий таҳқирлаш футболчимизга зарар етказди. 

Бу муаммо борасида Премьер-лига билан самарали ҳараеатлар қилишимиз керак. Биз сен билан, Сонни», — деб ёзилади «шпорлар» твиттерининг расмий саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар