13.04.2021 22:55
9557
Роналдунинг Сербия дарвозасига урган голини кўрмаган лайнсмен Евро-2020дан четлатилди

Қанот ҳаками Марио Дикс Данни Маккелининг бригасидан чиқарилди. 

Маккели бригадаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сербия — Португалия (2:2) баҳсида ишлаган ва ўшанда 90+3-дақиқада меҳмонлар сардори Криштиану Роналду томонидан киритилган тўп инобатга олинмаганди. 

Айнан Дикс бош ҳакамга тўп чизиқни кесиб ўтмаганлигини айтганди. Лайнсмен ушбу хатоси туфайли Евро-2020ни ўтказиб юборадиган бўлди. 

«Бригадамизда Дикснинг ўрнини Ян де Врис эгаллайди. Бу ҳақда иложи борича камроқ гапиришни афзал кўрардим. Марио билан кўп йиллар давомида ишладим, шунинг учун бу қийин қарор эканлигини тушунасиз», — дейди Маккели.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар