13.04.2021 09:39
3130
Райола: «Боруссия» Ҳоландни сотмоқчи эмас. Клубнинг позициясини ҳурмат қиламан, аммо бу розилигимни билдирмайди»

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг аненти Мино Райола мижозининг келажаги ҳақида гапирди. 

«Дортмунд клуби билан алоқада эканлигимизни тасдиқлашим мумкин. Михаэль Цорк «Боруссия» Эрлингни бу ёзда сотмоқчи эмаслигини аниқ айтди. 

Унинг фикрини ҳурмат қиламан, аммо бу розилигимни билдирмайди. «Боруссия»нинг позицияси аниқ. Бу — биз учун нормал ҳолат. Клуб билан ўртамизда ҳеч қандай уруш йўқ. Раҳбарият билан муносабатларимиз яхши. 

Ҳоланднинг маоши? Улар мен ҳақимда жуда кўп нарса ёзадилар. Бу менга қизиқ эмас, лекин ҳеч қачон ОАВда музокаралар ҳақида гапирмайман. Буни фақат футболчиларнинг оилалари ва клублар билан муҳокама қиламан», — дея Райоланинг сўзларини келтиради Sport1.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар