13.04.2021 09:11
1819
Флик: «Мбаппе келажакда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишига шубҳам йўқ»

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ЕЧЛ 1/4 финали доирасида «ПСЖ»га қарши жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биринчи ўйинда бизда жуда кўп имкониятлар бўлганди, аммо якунда самарали ҳаракат қилмадик. 

Тушунамизки, осон бўлмайди. Лекин бор кучимизни ташлаймиз. Биринчи ўйиндаги «ПСЖ» сингари самарали ўйнашимиз керак. 

Килиан Мбаппе келажакда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлади, бунга шубҳам йўқ. У тўпни қабул қилиб олганида, босим ўтказишимиз керак. Неймар каби унинг ўйинини томоша қилишни ёқтираман. У бирга-бир вазиятларда кўп нарсага қодир. 

«Бавария»даги йўқотишларга келсак, менга доим бошқотирмалар ёқарди. Қандай ўйнашни хоҳлаётганимизни биламиз. Агар сизда кўплаб футболчилар мавжуд бўлса, қийинроқ бўлади. Аксинча бўлса, осонроқ», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

«ПСЖ» — «Бавария» ўйини бугун, 13 апрель куни бўлиб ўтади. Мюнхендаги баҳсда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар