12.04.2021 10:03
27972
Роналду «Женоа» билан ўйиндан сўнг либосини майдонга улоқтирди 

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 30-туридан ўрин олган «Женоа»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ҳиссиётларини тийиб тура олмади. 

Португалиялик ўйинчи майдонни тарк эғаётганда футболкасини ечиб,  майдонга улоқтирди. Уни болбой олди. 

Журналист Ромео Агрестининг ёзишича, Роналду болбойнинг илтимоси билан либосини қолдирган. Бироқ «бьянконери» бош мураббийи Андреа Пирло ҳужумчининг ўйиндан кейин хафалигини айтди. 

«Бу — нормал ҳолат. Роналду гол уришни хоҳлади ва, айниқса, ўйин қийинлашганда. У чемпион ва ҳар доим гол уришни истайди», — дейди Пирло.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар