12.04.2021 12:07
970
Конте: «Интер» сўнгги икки мавсумда ҳар жабҳада ўсди»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 30-туридан ўрин олган «Кальяри»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйинлар камайиб боряпти ва ҳар бир ғалаба икки баробар қадрли. Буни яна бир неча бор такрорлайман. Кеча «Милан» ғалаба қозонди ва биз учун орадаги фарқни ушлаб туриш муҳим эди.

Биз бу ҳолатга — доим босим остида бўлишга, ғалаба қозониш учун ўйнашга кўникиб қолдик. Икки мавсумда ҳар жабҳада ўсдик», — дея Контенинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар