11.04.2021 11:32
1008
Рўзиқул Бердиев: «Неъматов ва Бозоров кейинги ўйинда сафга қайтиши мумкин»

Суперлига 5-тури доирасидаги «Қизилқум» - «Насаф» (1:2) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун ёрқин ўйин кўрсатмаган бўлсак ҳам, энг асосийси 3 очкога эга бўлдик. Аввал йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш лозим. «Қизилқум» ҳужумкор ўйин кўрсатишини билардик. Шу боис 1-таймда уч нафар марказий ҳимоячи билан ҳаракатландик. Иккинчи тайм якунига келиб 4-4-3 схемасига ўтдик. Шу орқали рақиб дарвозасига иккинчи голни киритдик. Умуман айтганда, бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтиб, омад биз томонда бўлди.

Абдувоҳид Неъматов? Бизда 3 нафар дарвозабон бор. Уларнинг барчасига имкон берамиз. Абдувоҳид бугунги ўйинга тайёр эмаслиги боис Навоийга келмади. Кейинги ўйингача тикланиб, сафга қайтади.

Ойбек Бозоров? Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Кейинги ўйинларимизгача сафга қайтиши мумкин», - дея Рўзиқул Бердиевнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар