11.04.2021 19:38
6600
Лукас Васкес учун мавсум якунланди

Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган «Барселона»га (2:1) қарши баҳсда жароҳат олган «Реал» яримҳимоячиси Лукас Васкес учун мавсум якунланди. 

Испаниялик футболчи ўйиннинг 43-дақиқасида каталонияликлар яримҳимоячиси Серхио Бускетс билан тўқнашиб кетган ва шундан сўнг захирага олинганди. 

Клуб расмий сайтининг ёзишича, Васкесга чап тизза хочсимон пайларининг шикастланиши ташхиси қўйилган.

Marca'нинг ёзишича, 29 ёшли хавбек мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар