11.04.2021 12:08
1514
Клопп «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалаба ва Трент ҳақида гапирди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 31-туридан ўрин олган «Астон Вилла» (2:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйинда устунлик қилдик, аммо битта хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейин голимиз офсайд туфайли бекор қилинди. Танаффус пайтида кайфият яхши эмасди, аммо керакли сўзларни топа олдик. 

Йигитларнинг кўнглини кўтаришнинг ҳожати йўқ эди. Улар шу тарзда ўйнашда давом этишса, яна вазиятлар яратишлари мумкинлигини билар эдилар. Яхши ҳимояландик. Ғалаба керак эди. Бу 3 очко жуда муҳим. 

Бошқа жамоаларга босим ўтказишимиз керак. Бундай вақтда хавфли эканлигимизни ҳамма билади

Трент ҳақидаги гапларни тўхтатишимиз мумкин. Ҳамма унинг ажойиб футболчи эканлигини билади. Унинг миллий жамоага чақирилмгани — Гарет Саутгейтнинг қарори. Буни ҳар ҳафта гаплашишимиз шарт эмас. 

Трент нимадирни исботлаши шарт, деб ўйламайман. Унинг ягона иши — энг яхши футболини кўрсатиш. У сўнгги 10 кун ичида 2 марта яхши ўйнади ва гол ҳам урди», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар