11.04.2021 09:04
20523
Испаниялик собиқ ҳакамлар класикода Брэйтуэйт йиқилган вазият ҳақида турлича фикрда

Испаниялик собиқ ҳакамлар «Эл Класико»да (2:1) «Реал» жарима майдончаси ичида мезбонлар ҳимоячиси Ферлан Менди билан тўқнашувдан сўнг «Барселона» ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйтнинг  йиқилишига изоҳ беришди.

Андухар Оливернинг сўзларига кўра, пенальти йўқ эди. Итурральде Гонсалеснинг фикрича, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш керак эди: «Пенальти. Югураётган ўйинчи мувозанатдан чиқарилди. Брэйтуэйт бир йўналишда ҳаракатланаётганди ва қўл билан ушланиши етарли бўлди».

Эслатиб ўтамиз, беллашувни Хесус Хиль Мансано бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар