11.04.2021 22:33
7766
АПЛ. «МЮ» Лондонда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди

АПЛ 31-тури доирасида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «МЮ»ни қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб Кавани томонидан очилган бўлса-да, бош ҳакам олдинги вазиятда Мактоминей Сонга нисбатан қўпол ўйнади, дея VAR орқали голни бекор қилди. Кўп ўтмай, айнан Сон Линделефнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. 

Иккинчи бўлимда эса дастлаб Фред мувозанатни тиклаган бўлса, 79-дақиқада Кавани жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

90+5-дақиқада эса Гринвуд ҳисобни 1:3га етказди.

Натижада «МЮ» 63 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, «Тоттенҳэм» 49 очко билан 7-ўринда бормоқда.

АПЛ. 31-тур
Тоттенҳэм – Манчестер Юнайтед 1:3

Голлар: Сон (40, 1:0), Фред (57, 1:1), Кавани (79, 1:2), Гринвуд (90+5, 1:3)
Тоттенҳэм – Льорис, Родон, Регилон, Орье, Дайер, Хейбьерг, Ндомбеле, Лукас Моура, Ло Чельсо (Сиссоко, 61), Сон Ҳён Мин, Кейн.
Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Погба, Бруну Фернандеш (Матич, 90), Фред, Мактомини, Кавани, Рэшфорд (Гринвуд, 71).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар