11.04.2021 19:55
9506
А Серия. «Ювентус» ўз уйида «Женоа»ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия чемпионатининг 30-турида «Ювентус» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилиб, худди биринчи даврадаги бўлгани каби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кулусевски, Мората ва Маккеннининг голларига генуяликлардан Скамакка бир бор жавоб берди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 63-дақиқада захирадан майдонга туширилди. 

«Ювентус» очколарини 62тага етказиб, 2-ўринни сақлаб қолди. «Женоа» 32 очко билан 13-поғонага жойлашган. 

А Серия, 30-тур
Ювентус — Женоа 3:1

11 апрель, «Альянц Стэдиум»
Голлар: Кулусевски (4), Мората (22), Маккенни (70) — Скамакка (49).
Ювентус – Шесни, де Лигт, Данило, Кьеллини, Кулусевски (Маккенни, 68), Куадрадо (Сандро, 46), Рабьо (Рэмзи, 84), Бентанкур, Кьеза (Артур, 75), Роналду, Мората (Дибала, 68). 
Женоа – Перин, Бираски (Гильоне, 46), Кришито, Масьелло, Дзаппакоста, Беҳрами (Пьяца, 46), Радованович, Ровелла (Зайц, 63), Бадель, Скамакка (Мелегони, 70), Пандев (Шомуродов, 63).
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (20), Кулусевски (37), Беҳрами (38), Ровелла (53), Кришито (62), Сандро (82).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар