10.04.2021 09:24
1832
Зидан: «Бу ўйин Мессининг сўнгги класикоси бўлишини хоҳламайман»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин олдидан ёзда каталонияликлар сафини тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди. 

«Бу баҳс Мессининг сўнгги класикоси бўлишини хоҳлаймайман. У «Барселона»да ўзини яхши ҳис қилмоқда. У қолса, Ла Лига учун ҳам яхши бўлади. 

Лео класиколарда гол урмаётган бўлса ҳам (2018 йилдан бери), унинг савиясини биламиз. 

«Барса»нинг барча футболчилари жуда яхши. Уларга ўзларининг кучли томонларидан фойдаланишларига йўл қўймаслигимиз керак», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар