10.04.2021 10:39
1428
Куман: «Реал» билан баҳсда бизга энг зўр Месси ва энг кучли «Барса» керак»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Сўнгги пайтларда яхши натижаларга эришдик. Жамоа ўзига ишонмоқда. Олдинда мавсум давомида яхшиланган «Реал»га қарши ажойиб ўйин кутиб турибди ва биз максимал даражада курашмоқчимиз. Муҳим аҳамиятга эга беллашув.

Умид қиламанки, Месси эртага ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Бизга энг зўр Месси ва энг кучли «Барса» керак. Ҳаммаси мукаммал бажарилиши керак», — дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар