10.04.2021 18:07
10039
Италияда Роналду – Шомуродов тўқнашуви, Англияда «МЮ» Моуриньога қарши

Ушбу ҳафтанинг дам олиш кунлари мухлисларни бир қатор қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлар кутиб турибди. Жумладан, Испанияда бутун дунё нигоҳи «Эль-Класико»га қадалса, Англияда Моуриньо бошчилигидаги «Тоттенхэм» «Манчестер Юнайтед»га қарши саф тортади. Апенин ярим оролида эса Элдор Шомуродов тўп сураётган «Женоа» Туринда «Ювентус» меҳмони бўлади.

 Ла Лига. 30-тур

10 апрель (шанба)

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: UzReportTV

Мавсум бошида «Атлетико» катта фарқ билан пешқадамга айлангач, кўпчилик Суарес етакчилигидаги жамоанинг муддатдан аввал чемпион бўлиши ҳақида гапира бошлаганди. Аммо Симеоне жамоаси сўнгги ўйинлардаги омадсизликлари туфайли «Барселона» ва «Реал» деярли етиб олишди. Энди бир очколик фарққа қарамай, «Атлетико» эмас яна ўша «Барса» ва «Реал»нинг чемпионлик учун имконияти кўпроқ саналмоқда.

Шанба оқшомида бутун дунё нигоҳи Мадридда ўтадиган «Эль Класико»га қаратилади. Баҳс олдидан жамоалар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил этаётгани боис икки томон ҳам чемпионлик учун катта қадам ташлаши учун фақат ғалабани кўзлайди. Бу баҳсда Зидан жамоасига жароҳат туфайли Серхио Рамос, коронавирус сабабли Рафаэль Варан сингари ҳимоячилар ёрдам бера олмаса, Куман жамоасига Пике ёрдам бера олмаслиги мумкин.

АПЛ. 31-тур

11 апрель (якшанба)

ТОТТЕНҲЭМ – МЮ

Ўйин бошланиш вақти: 20:30

ТВ-трансляция: FutbolTV/UzReportTV

Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун курашда 2-ўриндаги «Манчестер Юнайтед» «Манчестер Сити»дан катта фарқ билан ортда қолаётган бўлса-да, топ-4лик учун курашда Сульшер жамоаси катта устунликка эга. Бу сафарги баҳсда «МЮ» Лондонда «Тоттенҳэм»га қарши саф тортади. «Юнайтед»нинг Жозе Моуриньо жамоасига қарши баҳси барчанинг диққатини тортади. Айниқса, бу клублар ўртасидаги биринчи даврадаги ўйинда Моуриньо шогирдлари Манчестердан 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганлигини манкунианлар унутгани йўқ. Шундай экан, «МЮ» шу куни реванш ўтида ёнса, «Тоттенҳэм» Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи топ-4ликдаги ўрин учун курашишда давом этади. 

 АПЛ. 31-тур

11 апрель (якшанба)

ВЕСТ ҲЭМ – ЛЕСТЕР

Ўйин бошланиш вақти: 18:05

ТВ-трансляция: FutbolTV/UzReportTV

Премьер-лиганинг ушбу туридан яна бир қизиқарли баҳс ўрин олган. Кўпчилик учун кутилмаганда топ-4ликдан жой олиб турган «Вест Ҳэм» ўз майдонида 3-ўринни эгаллаб турган «Лестер»га қарши саф тортади. Шотландиялик Дэвид Мойес ва шимолий ирландиялик Брендан Рожерс мураббийлигидаги жамоалар тўқнашувида ҳақиқий британча футбол гувоҳига айлансак, ажабмас. Ўйиндаги ғалаба Лондоннинг энг яхши клуби бўлиб турган «Вест Ҳэм»га «Лестер»га яқинлашиб олиш имконини берса, «Лестер» «МЮ» билан фарқ катталашиб кетмаслиги илинжида ўйнайди.

 А Серия. 30-тур

11 апрель (якшанба)

ЮВЕНТУС – ЖЕНОА

Ўйин бошланиш вақти: 18:00

ТВ-трансляция: FutbolTV/UzReportTV

Элдор Шомуродовнинг «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан кейин ҳамюртимизнинг ўйинида нисбатан пасайиш кузатилган бўлса-да, Элдор «Ювентус» билан баҳсда яна туринликлар эътиборига тушиш имкониятига эга бўлади. Роналду етакчилигидаги «кекса синьоралар» сўнгги икки ўйинда очко йўқотишди, айниқса «Беневенто»дан учралган мағлубият турнир жадвалида «Беневенто»нинг ёнидан ўрин олган «Женоа»га ҳам Туринда ғалаба қозониш умидини берган бўлса, ажаб эмас. Шу куни ҳужумкор мезбонлар ва ҳимоявий ўйинни маъқуллайдиган Баллардини жамоаси ўртасидаги баҳс муросасиз ва шиддатли ўтишини кутса бўлади.

Бошқа ўйинлар:

10 апрель (шанба)

МАНЧЕСТЕР СИТИ – Лидс (16:30), БАВАРИЯ – Унион Берлин (18:30), ЛИВЕРПУЛЬ – Астон Вилла (19:00), Страсбур – ПСЖ (20:00), Парма - МИЛАН (21:00), Штутгарт – БОРУССИЯ Д (21:30), Кристал ПЭЛАС – Челси (21:30).

11 апрель (якшанба)

ИНТЕР – Кальяри (15:30), Шеффилд – АРСЕНАЛ (23:00), Бетис – АТЛЕТИКО (23:59).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар