10.04.2021 13:40
2115
Агент: «Бензема «Реал» билан янги шартнома имзолашга яқин»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти Карим Жазири франциялик футболчининг келажаги ҳақида гапирди. 

«Ҳа, Бензема «Лион»га қайтмоқчилигини айтгандим. Чунки бу — унинг клуби ва шаҳри. Аммо у ҳозирда Францияга қайтишдан кўра «Реал» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди», — дея Жазирининг сўзларини келтиради Ouest France.

Маълумот ўрнида, 33 ёшли форвард «Реал»га 2009 йили «Лион»дан ўтган. У бу мавсумда Ла Лигада 25та ўйин ўтказиб, 18та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар