09.04.2021 23:33
3641
«Шабоб Ал Аҳли» - БАА кубоги соҳиби! Машарипов пенальтилар сериясидаги ғалаба голини Паненка услубида урди

БАА Лига кубоги финали доирасидаги «Шабоб Ал Аҳли» - «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Жалолиддин Машарипов тўлиқ ўйин давомида тўп суриб, пенальтилар сериясида жамоасига кубокни келтирди.

Ўйин давомида ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясида жамоасининг 5-зарбасини «Паненка услуби»да йўллаган ўзбекистонлик яримҳимоячи «Шабоб Ал Аҳли»га ғалаба келтирган зарба муаллифига айланди. Рақиб жамоанинг сўнгги зарбаси ноаниқ чиқли. Якунда Машарипов клуби сафидаги дастлабки совринни боши узра кўтарди.

БАА лига кубоги. Финал. 
«Шабоб Ал Аҳли» - «Ан Наср» - 0:0. Пенальтилар серияси - 5:4
«Шабоб Ал-Аҳли»: Мажид Носир, Волид Аббос (Юсуф Жобир, 56), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Ҳамдан ал-Камоли, Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия (Абдулазиз Санқур, 87), Абдуллоҳ ал-Нақби (Муҳаммад Жума, 69), Жалолиддин Машарипов, Игорь Жезус.
Четлатишлар: Марзуқ (82) - Глабер (36).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар