09.04.2021 01:12
2709
Теглар
«Сўғдиёна» мағлубият нималигини билмаяпти. «Бунёдкор»даги жанговар ўйиндан фотогалерея

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Сўғдиёна» баҳси голларга ва кескин курашларга бой бўлди. Эътиборлиси, жамоаларнинг аввалги 6 тўқнашувининг 3тасида (2:2, 2:2, 3:3) жанговар дуранг қайд этилганди. Бу сафарги баҳс ҳам худди шундай якунланди ва жиззахликлар ушбу мавсумдаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришди.

Беллашувдаги барча тўплар биринчи бўлимда киритилди. Шоҳруз Норхонов ва Аюбхон Нўъмоновнинг голларига «қалдирғочлар»дан Нурилло Тўхтасинов ҳамда Хуршид Ғиёсов жавоб беришди. Иккинчи бўлимда жамоалар бир қанча имкониятларни юзага келтиришган бўлса-да, ҳал қилувчи вазиятларда дарвозабонлар ва ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

Дурангдан сўнг «Сўғдиёна» 11 очко билан 2-ўринда, «Бунёдкор» 8 очко билан  3-поғонада қолди. 

Қуйида шиддатли ўйиндан олинган  кадрларни томоша қилишингиз мумкин.

Суратлар муаллифи — Муҳиддин Қурбонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар