09.04.2021 09:42
6582
Рэшфорд Роналдунинг рекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Гранада»га (2:0) қарши баҳсда жамоасининг биринчи тўпини киритди. 

Шу тариқа 23 ёшли футболчининг бу мавсумда еврокубоклардаги голлари 8тага (ЕЧЛда 6та, Европа Лигасида 2та) етди ва у «МЮ» тарихида еврокубоклар доирасида бир мавсумда энг кўп тўп киритган Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади. 

Португалиялик футболчи 2007/08 йилги ЕЧЛда «МЮ» сафида 8та гол урганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар