09.04.2021 15:50
6642
«Реал» – «Барселона» ўйини бош ҳаками ўзгарди. Матеу Лаос жароҳат олган

Испания Қироллик футбол федерацияси Ла Лига 30-тури доирасида ўтадиган «Реал» – «Барселона» учрашувини бошқариб борадиган рефери ўзгарганини эълон қилди.

    Хесус Хиль Мансано

Аввалроқ баҳсга Матеу Лаос тайинланган бўлса-да, бош ҳакам оёқ мушакларидан жароҳат олгани сабабли Мадриддаги учрашувда ишламайдиган бўлди. Унинг ўрнига «Эль Класико»ни бошқариш Хесус Хиль Мансанога топширилди. 

Маълумот учун, «Реал» - «Барселона» учрашуви 10 апрель, шанба куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар