09.04.2021 17:35
11700
Ҳоланддан дастхат сўраган ҳакам Руминия чемпионати ўйинларидан четлатилди

Руминиялик қанот ҳаками Октавиан Шовре Руминия футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси томонидан жазога тортилди.

Руминиялик журналист Эмануэль Рошунинг хабар беришича, мамлакат футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Шовре Руминия чемпионати ўйинларида ишлашдан вақтинчалик четлатилган. Ушбу лайнсмен Руминия чемпионати тур ўйинлари доирасида бош ҳакам Овидиу Хацеган бригадасидан ўрин олиши лозим эди, аммо унинг ўрнига бошқа ҳакам тайинланган.

Аввалроқ, Шовре Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Манчестер Сити» - «Боруссия» (2:1) ўйинида дортмундликлар форварди Эрлинг Ҳоланддан дастхат сўраган эди. Ҳакамнинг четлатилгани ушбу воқеа билан боғланмоқда.

Кейинчалик руминиялик қанот ҳаками аутизм билан касалланганларга ёрдам бериш маркази учун норвегиялик голеадордан дастхат сўрагани маълум бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар