08.04.2021 21:58
559
Улуғбек Бақоев: «Иккала жамоа ҳам очко олишга лойиқ эди»

«Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин бўлди. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккала жамоа ҳам очко олишга лойиқ эди.

«Бунёдкор» уйида ўйнагани учун иккинчи бўлимда ҳужумга зўр берди. Аммо ҳимоядан ўйнаган бўлсак ҳам, қарши ҳужумларда етарлича имкониятларга эга бўлдик», — дея Бақоевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар