08.04.2021 09:39
812
Тухель: «Вест Бром»дан учралган мағлубиятга муносиб жавоб беришимизга ишонардим»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Порту»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Оғир ўйин бўлди. Қийин дақиқаларни бошдан кечирдик. Аммо буни тўғри қабул қилдик. Жамоа яхши кайфиятда эди, якунда ажойиб натижага эришдик. 

Жамоа «Вест Бром»дан (2:5) учралган мағлубиятга тўғри муносабатда бўлишига ишонардим. Бу борада менда алоҳида ташвишлар бўлгани йўқ. Футболда мағлубиятдан кейин ғалабаларга қайтиш – энг муҳим синов. 

Биргаликда кўплаб ажойиб натижаларга эришдик ва бирга ютқаздик. Шундай кейин мағлубиятга биргаликда жавоб бердик. Шу тариқа бир-биримизга яқинлашамиз ва кўпроқ ишонишни бошлаймиз», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар