08.04.2021 16:48
463
«ПСЖ» президенти: «Бавария» устидан ғалаба – клуб тарихи учун жуда муҳим»

«Пари Сен-Жермен» президенти Носир Ал-Хелаифи Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Бавария» устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикрини билдирди.

«Бавария» устидан ғалаба – клуб тарихи учун жуда муҳим. Биз таркибдаги бир қатор жароҳатларга қарамай, Мюнхенда кучли рақибни мағлуб этдик.Жамоа катта ҳажмдаги ишни бажарди, аммо бу якун эмас, бор йўғи биринчи ўйин. Бир ҳафтадан кейин жавоб ўйинида майдонга тушамиз ва унда ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим.

Чемпионлар лигасида тобора катта тажрибага эга бўлиб боряпмиз. Катта ўйинларда тўп суриш футболчиларга ҳам ёқади. Жамоадаги барча футболчилар ва мураббийлар билан фахрланаман. Аммо олдинда бизни жавоб ўйини кутиб турганини бир сонияга ҳам унутмаслигимиз шарт», - дея Ал-Хелаифининг сўзларини келтирмоқда L’Equipe.

Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ўйин 13 апрель куни Парижда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар