08.04.2021 12:21
790
Почеттино: «Футболчиларни фидойи ўйин билан табрикласа, арзийди»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино EЧЛ 1/4  финалидан ўрин олган «Бавария»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Натижадан, жамоанинг қийин вазиятларда кўрсатган характеридан мамнунман. Европанинг энг яхши жамоасига қарши ўйнадик. Футболчиларни фидойи ўйин билан табрикласа, арзийди. Ушбу спектаклни такрорлашга ҳаракат қиламиз. 

Ғолиб бўлганингизда, қабул қилган қарорларингизни тушунтириш осонроқ бўлади. Ҳамма нарсани тўғри қилганга ўхшайсиз. Аммо ўйинчиларга миннатдорчилик билдириш керак. Бугун жуда кўп фидойиликлар бўлди. Олдимизда қийин кечадиган жавоб баҳси бор. Буни биламиз. 

Маркиньос мушакларида оғриқ сезди. Умид қиламизки, бу жиддий жароҳат эмас ва у тез орада сафга қайтади. 

«Барселона» билан биринчи ўйиндагидан (4:1) фарқли натижани қўлга киритдик. Энди биз минимал устунликка эгамиз. Жавоб ўйинида «Барселона» билан бўлган баҳсдагидан (1:1) яхшироқ ўйнаймиз деган умиддаман», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар