08.04.2021 11:07
1196
Пирло: «Мақсад – EЧЛга йўлланма олиш. «Беневенто» бизни чемпионлик курашидан чиқариб юборди

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 3-туридан ўрин олган «Наполи»га (2:1) қарши қолдирилган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мавсум давомида бир неча бор очко йўқотдик. Аммо ғалаба қозониш учун ирода билан ўйнаганингизда, керакли натижаларга эришасиз. 

Август ойида иш бошладик. Жамоага маълум бир услубни сингдирдим ва буни мавсумнинг қайсидир қисмида кўрсата олдик. Кейин эса йўқотишлар, жароҳатлар туфайли тўғри ишлай олмадик. Биргаликда ишлаш учун етарли вақт бўлмади. 

Баъзи ўйинларда чарчадик, баъзиларида ғалаба қозонамиз деб якунда мағлуб бўлдик. Баъзан футболчиларнинг индивидуал устунликлари ҳисобига ғалаба қозондик. Аммо А Серия – жуда қийин турнир. 

Ушбу мавсумда жуда кўп хатоларга йўл қўйилди. Биринчи йил қийин. Сиз ўз ғояларингизга ишонишингиз ва ўзингизни ишга бағишлашингиз керак. Бу – ҳаммамиз учун қийин мавсум, лекин келажакда фойдали бўлади. 

Мақсад –«кучли тўртлик»да қолиб, ЕЧЛга йўл олиш. Жадвалнинг юқори қисмига чиқиш қийин. «Беневенто» (0:1) бизни чемпионлик мақсадидан маҳрум қилди.  Қолган 10 ўйинда ғалаба қозониб, Италия Кубогини ҳам қўлга киритишимиз керак. 

Чемпионлар Лигаси учун ҳам, Скудетто учун ҳам афсусдамиз. «Юве»да ишлаганингизда турнирлардан бирини танлай олмайсиз, уларнинг барчасида ғолиб бўлишингиз керак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Calciomercato.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар