08.04.2021 02:55
4072
Теглар
«Пахтакор» яна ғалаба қозонди. «Марказий»даги марказий ўйиндан фотогалерея

Ўзбекистон чемпионати 5-турининг марказий ўйини Наманганда ўтказилди. Ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилган «Навбаҳор» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Драган Чераннинг иккита голига мезбонлар фақат битта гол билан жавоб қайтарди.

Черан ғалаба голини 90-дақиқада пенальтидан ургани маҳаллий мухлисларнинг жаҳлини чиқарди ва улар ўйиндан кейин тартибсизликни юзага келтиришди. Ичида ҳакамлар бригадаси бўлгани айтилган МТРК машинаси мухлислар ҳужумига учради.

Бу ғалабадан кейин «Пахтакор» 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда 5-турдан кейин яққол етакчига айланди. «Навбаҳор» эса 4 очко билан 9-ўринга жойлашди. Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қуйида Намангандаги учрашувдан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар