08.04.2021 10:38
4324
Неймар Франция чемпионати доирасида 3 ўйинга дисквалификация қилинди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Лига 1нинг 31-тури доирасида «Лилль»га (0:1) қарши ўйинда олган қизил карточкаси ва баҳсдан кейин трибуна остидаги жанжали учун қўшимча дисквалификацияга учради.

Бразилиялик футболчи 3 ўйинга четлатилди. У «Страсбург», «Сент-Этьен» ва «Мец» билан ўйинларни ўтказиб юборади. 

Неймар билан зиддият туфайли қизил карточка олган «Лилль» ҳимоячиси Тиагу Жало эса 2 ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар