08.04.2021 18:34
1925
«МЮ» испан клубига қарши, «Рома» «Аякс» меҳмони. Европа лигаси чоракфинал анонси

 Сешанба ва чоршанба кунги Чемпионлар лигаси ўйинларидан кейин пайшанба оқшомида Европа лигаси нимчоракфинал дастлабки ўйинлари ўтказилади. Бу оқшом ҳам мухлисларни эътиборли қарама-қаршиликлар кутиб турибди.

 Европа лигаси. Биринчи учрашувлар.

8 апрель (пайшанба)

«Гранада» - «Манчестер Юнайтед»

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: UzReportTV

Узоқ эмас, 2018/19 йилги мавсумда «Гранада» Испания Сегундасида иштирок этиб юрган вақтда, бу клубнинг икки йилдан кейин «Манчестер Юнайтед» билан Европа лигаси яримфинали йўлланмаси учун кураш олиб боришини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмасди. «Гранада»нинг еврокубоклардаги дебют мавсуми кутилганидан ҳам омадлироқ чиқди ва Диего Мартинес бошқарувидаги жамоа ҳали тўхтамоқчи эмас. Давид де Хеа ўз ватанига хурсандчилик билан қайтса, Оле-Гуннар Сульшер нимчоракфинал босқичда собиқ жамоасини турнирдан чиқариб юборган клубни мағлуб этиш имкониятига эга бўлади.

 «Бу клуб «Мольде»ни мағлуб этган экан, демак «Гранада» анча кучли клуб», - деган норвегиялик мутахассис Испаниядаги ўйиндан олдин. «МЮ» 1/16 финал босқичида Испаниянинг бошқа бир клуби - «Реал Сосьедад»га қарши дастлабки сафар ўйинида масалани ҳал қилган эди. «Қизил иблислар» бу сафар ҳам Манчестердаги жавоб баҳсини расмиятчилик учун ўтказилишига интилиши аниқ.

Жавоб ўйини: «Манчестер Юнайтед» - «Гранада» (15 апрель)

 «Арсенал» - «Славия»

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: FutbolTV

«Славия»нинг «Арсенал» майдонидаги сўнгги сафар учрашуви клуб тарихида еврокубоклардаги энг йирик ҳисобли мағлубият, Лондон клуби учун эса еврокубоклардаги энг йирик ғалаба сифатида қайд этилган. «Славия» 2007/08 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Лондонда 0:7 ҳисобида шармандали мағлубиятга учраганди.

Жорий мавсумда эса Индржих Трпишовски шогирдлари британ клубларига қарши ўйин тажрибасига эга бўлиб улгуришди ва «Рейнжерс» ҳамда «Лестер»ни сафарда мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборишди. Бу баҳс чехияликлар яримҳимоячиси Якуб Громада учун алоҳида аҳамиятга эга: «Болалигимдан «Арсенал» мухлисиман. Европа лигасида шу босқичгача етиб келиб, «Арсенал»га қарши тўп суришимизни тасаввур ҳам қилолмасдим».

Жавоб ўйини: «Славия» - «Арсенал» (15 апрель)

 «Аякс» - «Рома»

«Аякс»нинг «Рома»га қарши ўйини – бу катта клублар афишаси, икки машҳур жамоалар тўқнашуви», - деди ўйин олдидан нидерландлар бош мураббийи Эрик тен Хаг.

Икки клуб ҳам узоқ вақтдан буён еврокубокларда иштирок этиб келаётган бўлса-да, сўнгги марта 2002/03 йилги мавсумда ўзаро тўқнаш келишган. «Аякс» етакчиси Душан Тадич яхши спорт формасига кириб олган, аммо Амстердам клуби Европа лигасида кетма-кет 11-уй ғалабасига эришиши осон бўлмайди. Зеро, «Рома» еврокубокларда Италия шарафини ҳимоя қилишда давом этаётган ягона клуб бўлиб қолмоқда ва Паулу Фонсека римликларнинг финалгача бориш мақсадини яширмаяпти.

Жавоб ўйини: «Рома» - «Аякс» (15 апрель)

 «Динамо» Загреб - «Вильярреал»

Хорватиялик ҳужумчи Мислав Оршичнинг Загребда «Тоттенҳэм» билан жавоб баҳсида қайд этган ҳет-трики «Динамо»га сенсацион тарзда чоракфинал йўлланмасини тақдим этганди.

«Биз яримфиналга чиқишни орзу қиламиз ва бу сафар ҳам фақат ўз кучимизга ишонамиз», - дейди загребликлар бош мураббийи Дамир Крзнар. Жамоалар 2010/11 йилги мавсумда турнир гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда томонлар ўз уйларида 2:0 ва 3:0 ҳисобида зафар қучган. Бу сафарги ўйинда «Вильярреал» фаворит ҳисобланмоқда. Клуб бош мураббийи Унай Эмери Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритган мураббий ҳисобланади. Испаниялик мутахассис турнирда 88та ўйин ўтказиб, «Севилья» билан 3 марта ғолибликни қўлга киритган.

Жавоб ўйини: «Вильяреал» - «Динамо» Загреб (15 апрель)

 Яримфинал жуфтликлари. Биринчи ўйинлар. 29 апрель

«Гранада» / «МЮ» - «Аякс» / «Рома»

«Динамо» З / «Вильярреал» - «Арсенал» / «Славия»

 Жавоб учрашувлари

«Аякс» / «Рома» - «Гранада» / «МЮ»

«Арсенал» / «Славия» - «Динамо» З / «Вильярреал»

 Финал. Польша, «Гданьск» стадиони. 26 май.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар