08.04.2021 07:00
1482
Теглар
Мбаппе: «Умид қиламанки, Нойер дарвозасига жавоб баҳсида ҳам голлар ураман»

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га (3:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик форвард ушбу баҳсда дублга эришди ва беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Дунёнинг энг яхши ўйинчиларига қарши майдонга тушишни яхши кўраман. Мануэл Нойер – футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири. Унга Чемпионлар Лигаси финалида гол уролмагандим, бугун бунга эришдим. Умид қиламанки, жавоб ўйинида ҳам голлар ураман. 

Европанинг айни пайтдаги энг яхши жамоаси билан ўйнадик. Оғир ўйин. Яхши ҳаракат қилдик ва қийинчиликларни биргаликда ҳал этдик. Аммо бу – ажойиб қарама-қаршиликнинг фақат биринчи қисми. Кейинги ўйинда ҳам ишончли ўйнаш ва жамоавий футбол намойиш этиш керак бўлади», – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар