08.04.2021 10:34
1339
Конте: «Скудетто 9 йилдан бери бир жамоа қўлида. Уларни тахтдан тушириш ажойиб бўларди»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 28-туридан ўрин олган «Сассуоло»га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда кўп кескинликлар бор эди. 9та ўйин қолди ва уларнинг ҳар бири 6 очкога тенг. Худди шу ҳолат таъқибчиларга ҳам тегишли. Ҳар бир ғалабамиз қониқиш ва чарчоқ қоришмасидир. 

10 йил ичида соврин ютмаган жамоанинг Скудеттога эришиши учун ҳаракат қиляпмиз. Ғолиблик 9 йилдан бери фақат бир клуб («Ювентус») қўлида. Уларни тахтдан тушириш жуда яхши иш бўларди. 

Бизнинг вазиятимизда босим одатий ҳолдир. Бундай вақтда ўйнаш оғир, узоқ вақт давомида гол уриш қийин бўлади», – дея Контенинг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

«Интер» 71 очко билан пешқадамлик қилмоқда  ва энг яқин таъқибчиси «Милан»дан 11 очкога олдинда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар