08.04.2021 10:37
1666
Флик: «Рақиб деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаган ҳолда 3та гол урди»

«Бавария» бош мураббийи Ҳанc-Дитер Флик ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «ПСЖ»га (2:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
«Рақиб деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаган ҳолда 3та гол урди. Бизда жуда кўп имкониятлар мавжуд эди. Бугун яхши натижага эришишимиз мумкин эди, вазиятлардан фойдалана олмадик. Аммо бугунги ўйинимиздан мамнунман. 

Жамоа 90 дақиқа курашмоқда. Бу бизнинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатимиздир. Жароҳат ва коронавирус туфайли футболчиларимиз камайиб бормоқда, аммо вазиятдан максимал даражада фойдаланяпмиз. Бор кучимизни «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинига йўналтирамиз. 

Ютқазишни ёқтирмайман, лекин ажойиб футбол намойиш этдик. Агар бугунги ўйинимизни баҳоласак, Париждаги жавоб ўйинидан ижобий натижа кутишимиз мумкин», – дея Фликнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар