08.04.2021 15:55
1636
ФИФА ЖЧ-2022да офсайдни автоматик аниқлаш тизимини жорий этмоқчи

«Арсенал» собиқ бош мураббийи, ҳозирда ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Арсен Венгер ФИФА Қатардаги жаҳон чемпионатида офсайдни автоматик аниқлаш тизимини жорий этмоқчи экани ҳақида хабар берди.

«Ўйлашимча, 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида офсайдни автоматик аниқлаш тизими тайёр бўлади. Ушбу автоматик тизимда ўйиндан ташқари ҳолати юзага келганида бу ҳақда дарҳол қанот ҳакамига сигнал боради. Лайнсмен қўл соатида қизил ранг сигналини олади ва ўз байроқчасини кўтаради.

Ҳозирда эса футболчилар офсайд бор ёки йўқлигини билиш учун кутиб қолишмоқда. Одатда шундай вазиятлар учун ўртача 70-80 сония вақт сарфланмоқда, аниқлаш қийинроқ бўлган вазиятда эса ундан ҳам кўпроқ вақт кетади. Янги тизим жуда ҳам муҳим. Футболчиларнинг голни нишонлаши оддий хатолар туфайли бекор қилинаётганини кўп марта кузатаяпмиз. Фикримча, бу тизим футбол учун муҳим қадам бўлади», - дейди Арсен Венгер Sky Sports билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар