08.04.2021 22:10
5283
Бензема «Эль Класико» олдидан: «Барса»да яхши дарвозабон ва ҳамма нарса қила оладиган Месси бор»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Эль-Класико» олдидан спорт формаси ва рақиб сафидаги етакчилар ҳақида гапирди.

«Эль Класико»да тўпга эгалик қилиш одатда «Барселона» томонда бўлади. Уларда яхши дарвозабон ва «Барса» учун ҳамма нарса қила оладиган Месси бор. Лионель жуда хавфли, ундан имконқадар эҳтиёт бўлишимиз керак.

Бу мавсум фаолиятимдаги энг яхшисими? Очиғи, билмайман. Шахсан ўзим ҳар доим мавсумни аввалгисидан кўра яхшироқ ўтказишни мақсад қиламан. Ҳозирда самарадорлик борасида яхши серияга эгаман. Майдонда эркинликни ҳис қиляпман ва ўзимга нима ёқса ўша ишни бажараяпман», - дея Бенземанинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, «Реал» - «Барселона» учрашуви 10 апрель, шанба куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар