08.04.2021 09:41
2268
«Бавария» спорт директори Боатенг билан шартнома узайтирилмаслигини тасдиқлади

Ҳимоячи Жером Боатенг ёзги трансферлар ойнасида «Бавария»ни тарк этади.

Клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамижич 32 ёшли футболчига янги битим таклиф қилинмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Боатенг билан шартнома узайитирилмаслиги туфайли «Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик билан Салиҳамижич ўртасида зиддият юзага келгани хабар қилинганди. Флик ҳимоячини жамоада олиб қолмоқчи эди. 

Боатенг Мюнхен клубида 10 йилдан бери ҳаракат қилади. У жамоа билан 8 бор Бундеслигада, 5 мартадан Германия Кубоги ва Суперкубогида, 2 мартадан ЕЧЛ, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар