08.04.2021 12:20
940
«Арсенал» ҳимоячиси Тирни учун мавсум деярли якунланди

«Арсенал» ҳимоячиси Киран Тирни АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (0:3) қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олганди. 

Клуб расмий сайтининг ёзишича, шотландиялик 23 ёшли футболчини  операция қилиш шарт эмас. Унинг тикланишига 4-6 ҳафта керак бўлади. Ҳимоячи катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. 

Тирни бу мавсумда АПЛда 23та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар