07.04.2021 12:15
2154
Винисиус «Ливерпуль» билан ўйиндаги дубли, Кроос ва чарчоқ ҳақида гапирди

«Реал» вингери Винисиус Жуниор ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бразилиялик футболчи ушбу баҳсда дублга эришиб, беллашувнинг энг яхши ўйинчисига айланди.

«Жуда яхши ғалаба. Мавсумнинг энг яхши лаҳзаси. 

Дубль? Мадридда ўйнашни орзу қилардим. Ишлашда давом этяпман. Бу менга ҳал қилувчи лаҳзаларда гол уриш учун зарур кучни бермоқда.

Рақибга вазият яратишга деярли имкон бермадик. Доим ҳам бугунгидек ўйнашимиз керак. 

Кроос – юқори даражали футболчи. Ҳеч ким у каби ўйнай олмайди. Унга ассист учун миннатдорчилик билдираман. 

Ҳеч нарса ўзгармади. «Ливерпуль» яхши жамоага эга ва улар жавоб ўйинида ғалаба қозониш учун майдонга тушишади. 

Чарчоқ? 10 баллик тизимда 10. Жамоа либоси учун боримни бердим ва буни тўғри деб ўйлайман», – дея Винисиуснинг сўзларини келтиради Маrcа.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар