07.04.2021 11:19
3148
«Тоттенҳэм» ўйинчилари Моуриньонинг танқидларидан норози

«Тоттенҳэм» футболчилари бош мураббий Жозе Моуриньонинг хатти-ҳаракатларидан норози, деб хабар беради The Telegraph. 

Ўйинчилар мутахассиснинг муваффақиятсизликларда муттасил равишда уларни айблайверишидан қониқишмаяпти. Хусусан, португалиялик мураббий бир неча бор ҳимоячиларнинг савияси пастлигига ишора қилди ва шу билан бирга уларда меҳнат этикети йўқлигини таъкидлади. 

Қайд этилишича, Моуриньонинг ҳимоячи Тоби Алдервейрелдга нисбатан айтган сўзлари футболчиларга ёқмаган. Мураббий ОАВга бельгиялик футболчи миллий жамоадан кеч қайтгани учун «Ньюкасл» (2:2) билан ўйнамаганини айтган, аслида эса Тоби ўйиндан бир неча кун аввал машғулотларга етиб келган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар