07.04.2021 12:13
1451
Пирло Аньелли ва Аллегри ўртасидаги учрашув ҳақида: «Мальдини билан овқатлансам, «Милан» мураббийига айланаман, дегани эмас»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло клуб президенти Андреа Аньелли ва жамоанинг собиқ устози Массимилиано Аллегри ўртасидаги учрашувга ўз муносабатини билдирди.

«Президент мени ушбу учрашув ҳақида огоҳлантирди. Футбол билан боғлиқ бўлмаган нарсалар бор. Аллегри ва Аньелли ўртасида дўстона алоқалар сақланиб қолган. 

Агар мен Мальдини («Милан» техник директори) билан овқатлансам, «Милан» мураббийига айланаман, дегани эмас. Аньелли билан ҳар куни гаплашаман. У менга ишонади ва бу хотиржамликни кучайтиради. 

«Наполи» билан ўйин ҳал қилувчи бўлмайди, аммо муҳим. Чемпионат – узоқ давом этадиган турнир. 3 очко олишни истаган икки жамоа тўқнашади. Босим бор. Аввалига чемпионлик учун курашаётган эдик, энди ЕЧЛга йўл олиш учун. Босим остида эканлигимизни биламиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

Маълумот учун, «Юве» бугун, 7 апрель куни А Cерия 3-турининг қолдирилган ўйинида «Наполи»ни қабул қилади. Иккала жамоа ҳисобида ҳам 56 очкодан бор. Тўплар нисбатига кўра, туринликлар тўртинчи, неаполликлар бешинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар