07.04.2021 23:11
4772
Теглар
ОКМК Жокичнинг 120-дақиқада киритган голи эвазига «Ал Ғарафа»ни мағлуб этиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди. «Насаф» ОФК кубогида ўйнайди

Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф саралаши доирасида ОКМК жамоаси Қатарда ғалабага эришиб, жорий мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган иккинчи клубга айланди.

Бутун ўйин давомида икки томонда ҳам гол уриш учун қатор имкониятлар юзага келганди. 51-дақиқага келиб олмалиқликлар ҳужумчиси Александр Касьян ўйинда ҳисобни ҳам очган эди, бироқ қанот ҳаками вазиятни офсайд дея баҳолаб, голни бекор қилди.

Қолган дақиқаларда ҳам голли вазиятлар борасида «Ал Ғарафа»дан устунлигини кўрсатган Миржалол Қосимов шогирдлари якунига етаётган қўшимча бўлимларнинг сўнгги сонияларида рақиб дарвозасини ишғол этишди. Йован Жокич бурчакдан етказиб берилган тўпни рақиб ҳимоячиларидан олиб қўйиб, қийин вазиятда дарвоза тўрини ишғол этди – 0:1.

Ушбу гол эвазига ОКМК ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритгани билан бирга «Насаф»га ҳам ОФК Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини олиб берди. 

Энди олмалиқликлар «А» гуруҳидан «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Истиқлол» (Тожикистон) ва «Шабоб Ал Аҳли» (БАА) клублари билан кураш олиб боришади. ОФК ушбу гуруҳ ўйинларини 15-30 апрель кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилишини эълон қилган.

ОЧЛ. Плей-офф ўйини. 
7 апрель (чоршанба)
«Ал Ғарафа» (Қатар) – ОКМК – 0:1
Ҳакам
: Али Сабоҳ Аддай Ал-Қайси (Ироқ)
Қатар, Доҳа. «Суҳайм бин Ҳамад» стадиони.
Гол: Йован Жокич, 120.
«Ал Ғарафа»: 21.Юсуф Ҳассан, 3.Тамим Ал Муҳаза, 7.Моаяд Ҳассан, 8.Юсуф Мутфа, 10.Ку Жа Чол, 15.Эктор Эрерра, 17.Адлен Гедейра, 18.Амро Сураж, 24.Ҳомам Аҳмад, 70.Носсир Ал Аҳрак, 94.Софиан Ханни. 
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов (11.Мурод Тошматов, 80), 94.Элвин Фортес (28.Шоҳруҳ Гадоев, 46), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 80), 10.Ҳусниддин Ғофуров (4.Миржамол Қосимов, 85).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар