07.04.2021 21:29
1608
Теглар
Манба: Луис Суарес 3 ҳафтага сафдан чиқди

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес бугун, 7 апрелда бўлиб ўтган машғулотларда охиригача қатнаша олмади. 

Marca'нинг ёзишича, уругвайлик  34 ёшли футболчи мушакларидан жароҳат олди. 

AS'нинг хабар қилишича, Луиснинг тикланишига 3 ҳафта керак бўлади. У 2 май куни бўлиб ўтадиган «Эльче»га қарши ўйинда сафга қайтади. 

Маълумот ўрнида, «матрасчилар» 9 май куни меҳмонда «Барселона» билан тўқнаш келишади.

Суарес бу мавсумда 19та гол билан «Атлетико»нинг Ла Лигадаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар