07.04.2021 09:47
4181
Клопп: «Голдан ташқари ижобий ҳолат – бу фақат биринчи ўйин эканлиги»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Реал»га (1:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Яримфиналда ўйнашни хоҳласангиз, бу ҳуқуқни қўлга киритишингиз керак. Бугун бунга лойиқ ўйин кўрсатмадик, айниқса, биринчи бўлимда. Голдан ташқари таъкидлаш мумкин бўлган ижобий ҳолат – бу фақат биринчи ўйин эканлиги. 

Шунчаки «Реал»га муаммо туғдирадиган даражада яхши ўйнамадик. Уларнинг ҳолатини анча осонлаштирдик. Бундан кўпроғига лойиқ эмасдик, лекин иккинчи бўлимдаги гол ва ўйинимиз яхши. 

Биринчи бўлимда Наби Кейтанинг алмаштирилгани? Бунда ҳеч қандай муҳим воқеа йўқ. Менга ўйин ёқмади. Кейта ёмон ҳаракат қилган ягона ўйинчи эмасди. Ўзгариш тактик жиҳатдан амалга оширилди. Имкон бўлганида ўша пайтда яна бир нечта ўзгаришларни амалга оширган бўлардим.

Иккинчи бўлимда бизга, айниқса, тўп билан ўйнашда интенсивлик керак эди. Хатолар эвазига «Реал»га тўпни бериб қўйганингизда, уларнинг тезлигидан ҳимоялана олмайсиз. Энг оддий вазиятларда тўпни йўқотиб қўйдик. Тўпга эгалик қилишда яхшироқ бўлишимиз керак», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС.

«Ливерпуль» ва «Реал» ўртасидаги жавоб ўйини 14 апрель куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар