07.04.2021 11:53
1913
Бензема «Реал» сафида ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича Роберто Карлосни ортда қолдирди. Олдинда фақат 3 ўйинчи бор

«Реал» Чемпионлар Лигаси чоракфиналининг дастлабки баҳсида «Ливерпуль»ни (3:1) мағлуб этди.

Gracenote'нинг маълумотига кўра, мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема «қироллик клуби» сафида ушбу турнирдаги 108-баҳсини ўтказиб, Роберто Карлосни (107) ортда қолдирди. 

«Реал»да фақат 3 ўйинчи Чемпионлар Лигасида Бенземадан кўпроқ ўйин ўтказган: Серхио Рамос (128), Рауль Гонсалес (130) ва Икер Касильяс (150).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар