06.04.2021 09:06
3008
Куман: «Ёмон ўйнаб ҳам, ғалаба қозонишимиз мумкинлигини кўрсатдик»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 29-туридан ўрин олган «Вальядолид»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда имкониятларни бой бердик. Яхши босим ўтказмадик ва жамоа суст ҳаракат қилди. Чарчагандек кўриндик, ўйинни бошқара олмадик. Шунинг учун танаффусда схемани ўзгартирдик ва иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик.

Оғир баҳс бўлди. Жамоа ўз даражасидан анча йироқ эди. «Вальядолид» яхши ҳимояланди. Жамоам ғалаба қозонишга қодирлигини исботлади. Ўйин охирида бироз омадимиз келди. 

Жуда хотиржам эдим. Биринчи бўлимда кўпроқ ташвишландим, чунки сўнгги ўйинларимизга нисбатан олганда умуман бошқа жамоани кўрдим. Якунда «Барса» ёмон ўйнаса ҳам, ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсатди. 3 очко учун курашган жамоанинг характерини таъкидлаш керак. 

Ҳаётда шундай пайтлар бўладики, баъзида омадингиз келади, баъзида эса, аксинча. «Барселона» устозиман, демак, аллақачон омадлиман», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар