06.04.2021 10:28
1678
Коутиньо катта эҳтимол билан мавсумнинг қолгани қисмини ўтказиб юборади 

«Барселона» яримҳимоячиси Коутиньо жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. 

Marca'нинг ёзишича, футболчи яна Бразилияга учиб кетди. Филиппе ватанида операция қилинади ва катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. 

Биринчи операция январь ойида бўлиб ўтганди. 28 ёшли хавбек ўшандан кейин ҳам ўзини ноқулай ҳис қилишда давом этди. 

Коутиньо бу мавсумда барча турнирлар доирасида 14та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар